Коронавирус юқтириб олганларнинг умумий сони 190 минг нафарга яқинлашди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони, 2021 йил 14 ноябрь ҳолатига кўра, 189 минг 915 нафарга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, кеча Қашқадарё вилоятидан ташқари мамлакат бўйлаб 232 киши коронавирусга чалинган.

Якшанба куни мамлакатнинг барча ҳудудларида 396 киши тузалиб, соғайганларнинг умумий сони 186 минг 191 нафарга етган.

ССВ ўтган кеча-кундузда коронавирусга чалинган беморлардан яна 2 нафари вафот этиб, коронавирус қурбонлари сони 1 минг 358 нафарга етганини қўшимча қилган.