Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони, 2021 йил 3 ноябрь ҳолатига кўра, 187 минг 85 нафарга етган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, кеча мамлакат бўйлаб 292 киши коронавирусга чалинган.
Чоршанба куни Навоий ва Наманган вилоятларидан ташқари барча ҳудудларда 233 киши тузалиб, соғайганларнинг умумий сони 183 минг 57 нафарга етган.
ССВ ўтган кеча-кундузда коронавирусга чалинган беморлардан яна 3 нафари вафот этиб, коронавирус қурбонлари сони 1 минг 332 нафарга етганини қўшимча қилган.