Коронавирусга чалинганлар сони 189 минг нафардан, қурбонлар сони 1350 нафардан ошди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони, 2021 йил 11 ноябрь ҳолатига кўра, 189 минг 186 нафарга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, кеча мамлакат бўйлаб 294 киши коронавирусга чалинган.

Пайшанба куни Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларидан ташқари барча ҳудудларда 274 киши тузалиб, соғайганларнинг умумий сони 185 минг 301 нафарга етган.

ССВ ўтган кеча-кундузда коронавирусга чалинган беморлардан яна 2 нафари вафот этиб, коронавирус қурбонлари сони 1 минг 351 нафарга етганини қўшимча қилган.

Вазирлик қайдича, 11 август куни яна 8 нафар кишида пневмония аниқланган, 5 июлдан бери эса 27 минг 651 киши пневмонияга чалинган. Булардан 26 минг 163 нафари соғайиб чиққан, 233 нафари эса вафот этган.