5 кунда Moderna вакцинаси билан 732 минг ўзбекистонлик эмланди

Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 1,34 млн кишидан ошган.

ССВ маълумотига кўра, мамлакатда 2–6 август кунлари 1 544 882 миллион доза вакцина қўлланилди:

  • 8886 дозаси Спутник V,
  • 804 029 дозаси ZF-UZ-VAC2001,
  • 731 967 дозаси Moderna вакцинасидир.

ССВ расмий хабарига кўра, Covid-19 билан боғлиқ кунлик кўрсаткичлар ва ўлимлар сони камаймоқда.

7 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 136635 (+897) нафарни ташкил этган. Коронавирусга чалинган беморлардан 5 нафари вафот этган, жами қурбонлар сони 928 нафарни ташкил этган.

Шунингдек, 7 август куни 475 кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 14503тага етган. Шу куни яна 3 бемор вафот этиб, пневмониядан вафот этганлар расмий сони 96 нафарга етган.

Расмий хабарга кўра, август ойида илк бор коронавирус бўйича кунлик

Мавзуга алоқадор Коронавирус: Беморлар ўз ҳисобидан таътилга чиқариляпти, эмланмаганлар ишсиз қолиш хавфи остида

кўрсаткич 900дан кам бўлган, пневмония бўйича эса кейинги икки ҳафтада илк бор кунлик ҳолатлар сони 500дан паст бўлган.

Айни пайтда коронавирусга чалиниб, вақтинча меҳнатга қобилиятсиз аҳволда қолган беморларга берилиши керак бўлган нафақалар кечикаётгани, баъзи жойларда берилмаётгани ҳақида хабарлар келмоқда.

Баъзи корхоналарда эса коронавирусга қарши эмлашдан бош тортган ишчиларга ишдан ҳайдаш билан таҳдидлар бўлмоқда.