Ўзбекистонда ҳар йили “Маънавият фестивали” ўтказиладиган бўлди

Ўзбекистонда ўтказилган фестиваллардан бирининг ғолиблари.

Ўзбекистонда 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси доирасида “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” концепцияси амалга оширилади.

Бу борадаги “Йўл харитаси”да белгиланишича, концепцияни 2022–2032 йилларда амалга ошириш миллий дастури ишлаб чиқилади.

Концепцияда ҳар йили анъанавий тарзда “Маънавият фестивали”ни ўтказиб бориш, миллий қадриятларни ва маънавий меросни асраб-авайлаш, кенг оммалаштириш ҳамда ривожлантиришни назарда тутилган. “Миллий қадриятлар ойлиги” ва “Миллий қадриятлар сайли” ўтказиб борилади.

Бундан ташқари Янги Ўзбекистон стратегияси” мавзусида плакатлар туркуми, мултимедиа ва бошқа замонавий тарғибот маҳсулотлари яратилади, “Ўзбекистон қаҳрамонлари”, “Маънавият луғати” китобларининг тақдимоти ўтказилади.