Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи ичида Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми 2,2 баравар ошиб, 12,6 миллиард долларга етган. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки бошқарувининг 15 декабрь куни ўтказилган йиғилиши якунларига кўра ёйинланган хабарномасида айтилган.
МБ қайдича, ўтган уч чорак давомида аҳолининг банклардан валюта хариди ва сотуви ўртасидаги ижобий тафовут 2,5 миллиард долларни ташкил этган.
Регулятор IV чоракда мамлакатда иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари 5,5 фоиз атрофида бўлиши тахмин қилинаётганини қўшимча қилган.
Айни пайтда юқорида қайд этилган пул ўтказмаларининг ҳаммаси ҳам меҳнат мигрантларига тегишли деб бўлмайди. Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов октябрь ойи охирида Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистонга келаётган ўтказмаларнинг 60 фоизи 10 минг доллардан ортиқ қийматдаги ўтказмалар ҳиссасига тўғри келиши, бу ўтказмалар тижорий характерига эга эканига эътибор қаратган эди.