Миллий масс-медиа фондида директор алмашди

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг янги директори Aкбар Ризаев

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондига Aкбар Ризаев директор этиб тайинланди.

Фонд маълумотига кўра, янги директор жорий йил 11 февралидан ишга киришган.

А. Ризаев бунгача Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Aхборот-таҳлилий таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Акбар Ризаевгача Фонд директори лавозимида Александра Колесниченко, ундан ҳам аввал эса ҳуқуқшунос-блогер Хушнудбек Худойбердиев ишлаган.

Ўтган йил январида ташкил этилган Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Ўзбекистонда журналист ва блогерларни қўллаш, сўз эркинлигини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон имижини янада яхшилашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Фонднинг Васийлик кенгашини Алламжонов-Мирзиёева тандеми бошқариб келмоқда.