Ўзбекистонликларни Москвадан ватанга қайтариш учун махсус поездлар йўлга қўйилади

Иллюстратив сурат

Жорий йилнинг 14, 21 ва 28 декабрь кунлари Москва – Тошкент йўналишида поездлар қатнови амалга оширилади.

Транспорт вазирлиги қайдича, махсус поездлар қатнови пандемия даврида Россия Федерациясида қолиб кетган ўзбекистонликларни юртига олиб келиш мақсадида Транспорт ва Ташқи Ишлар вазирликлари ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбариятининг россиялик ҳамкасблари билан олиб борилган музокаралари натижасида йўлга қўйилган.

Вазирлик мазкур поездлар Москванинг Қозон вокзалидан соат 22:28 да йўлга чиқишини, уларга фақат бир томонга, яъни Москва – Тошкент йўналишига чипталар сотилишини билдирган.

Хабарномада йўловчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида чипталарнинг электрон сотуви ҳам йўлга қўйилгани қўшимча қилинган.