Мумтоз мусиқа тарғиботчиси, халқ артисти Ўлмас Расулов вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти Ўлмас Расулов (Маданият вазирлиги фотоси)

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти “Миллий қўшиқчилик” кафедраси профессори Ўлмас Расулов жорий йилнинг 13 сентябрь куни вафот этди. Бу ҳақда маълумот тарқатган Маданият вазирлиги матбуот хизмати уни “ўзбек санъатининг устунларидан бири” дея таърифлаган.

70 ёшида дунёни тарк этган Ўлмас Расулов 50 йиллик ижодий фаолияти давомида 200 дан зиёд мусиқий асар яратиб, миллий мумтоз мусиқа санъати ривожига муносиб ҳисса қўшгани айтилади. Бу хизматлари учун унга 1993 йили “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист”, 2005 йили эса “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” унвонлари берилган.

Расмий таъзияномаларда марҳум санъаткорнинг вафоти сабаблари очиқланган эмас.