Намангандаги ЙТҲ ортидан чиққан ёнғинда уч бола дохил олти киши қурбон бўлди

Намангандаги автоҳалокат (ИИБ ЙҲХББ ахборот хизмати фотоси)

Наманган шаҳридаги И.Каримов-Истиқлол кўчалари кесишган чорраҳада 16 декабрь куни MAN русумли юк машинасининг Nexia русумли енгил автомобиль билан тўқнашуви натижасида 6 киши вафот этган.

Ички ишлар вазирлигининг ЙҲХББ ахборот хизмати маълумотига кўра, ЙТҲ оқибатида ёнғин содир бўлиб, Nexia русумли автомобилда бўлган 42 ёшли Н.М, 39 ёшли М.Х., 34 ёшли Г.Ш, 13 ёшли М.Б., 10 ёшли А.Б. ва 7 ёшли М.Ш. ҳодиса жойида ёниб кетиб вафот этишган.

Қайд этилишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Наманган вилояти ИИБ ТБ томонидан мамлакат Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.