Наманганда кучсиз зилзила содир бўлди

Жорий йилнинг 30 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 22:52 да Ўзбекистоннинг Наманган вилояти ҳудудида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълумот тарқатди.

Зилзила маркази жануби-шарқий йўналиш бўйича пойтахт Тошкентдан 170 километр узоқликда (Чуст тумани) бўлган.

Ер силкиниши кучи Наманган вилоятида 2-3 баллга тенг бўлган.