Аpple ширкати Ўзбекистонда расмий офисларини очмоқчи

Аpple ширкати логоси

Ўзбекистонда яқин кунларда Аpple ширкатининг расмий офислари очилиши режаланмоқда. Бу ҳақда 4 январь куни АОКАда ўтган брифингда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳматов маълум қилган.

Мулозим Ўзбекистонда дунёга машҳур Samsung ширкатининг тўртта офиси очилганини билдирган.

Ш. Аҳматовнинг айтишича, 2020 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Ўзбекистонга мобил телефоннинг қонуний импорти қарийб 10 бараварга ошган.

Ўтган йил 1 январидан 1 ноябригача мамлакат 781 минг 700 та мобил телефон импорт қилган.