Ўтган кеча-кундузда Ўзбекистонда 155 нафар киши коронавирусга чалинди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони, 2020 йил 15 декабрь ҳолатига кўра, 75 396 нафарни ташкил этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, янги касалланиш ҳолатлари Қорақалпоғистон Республикаси (4 нафар), Андижон (3 нафар), Қашқадарё (1 нафар), Тошкент (25 нафар) вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида (122 нафар) кузатилган.

Ўтган кеча-кундузда Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида жами 139 нафар бемор тузалиб, соғайганларнинг умумий сони 72 минг 661 нафарга етган.

Касалхоналарда муолажаси давом этаётган беморлар сони эса 2 123 нафарни ташкил этиб, улардан 172 нафарининг аҳволи оғир, 33 нафарининг эса аҳволи ўта оғир экани айтилмоқда.