Коронавирус юқтириб олганлар сони 75,5 мингдан ошди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони, 2020 йил 16 декабрь ҳолатига кўра, 75 минг 538 нафарни ташкил этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, ўтган кеча-кундузда Андижон, Қашқадарё, Хоразм ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида 142 киши коронавирусга чалинган.

Кеча кун давомида Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Хоразм, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида 149 нафар бемор тузалиб, соғайганларнинг умумий сони 72 минг 810 нафарга етган.

Касалхоналарда муолажаси давом этаётган беморлар сони эса, расмий маълумотга мувофиқ, 2 минг 116 нафарни ташкил этган, улардан 171 нафарининг аҳволи оғир, 33 нафарининг эса аҳволи ўта оғир экани қайд этилган.