Ўзбекистонга хориждан янги пул ўтказиш тизими ишга туширилади

Чет элдан Ўзбекистонга “Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари” тўлов тизими ташкил этилади.

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Трансчегаравий пул ўтказмаларини таъминлаш бўйича тўлов тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида қайд қилинган.

Қарорда таъкидланишича, трансчегаравий пул ўтказмаларини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон миллий банки негизида янги тўлов тизими йўлга қўйилади.

Ушбу тизим Москвадаги “Азия – Инвест Банк” ёрдамида амалга оширилиши режаланган.

Расмий ҳужжатга кўра, Россияда ишлаётган ўзбекистонликларнинг ишга жойлашиш бўйича харажатлари учун кредитлар ажратиш лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилади.