Ўзбекистонда Олий суднинг икки нафар судьяси эгаллаб турган лавозимларидан бўшатилди. Бунга оид қарор Олий Мажлис Сенати томонидан шу йил 29 май куни қабул қилинган.
Сенат қарорига мувофиқ, Рахматилла Салайдинович Орзиқулов ҳамда Шухрат Эсанбаевич Ражабов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилган.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга кириши билдирилган.