Ўзбекистон шарқида зилзила рўй берди

18 декабрь куни Ўзбекистон шарқида 3 балли зилзила қайд этилди.

Бу ҳақда хабар берган ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика марказига кўра, зилзила эпимаркази Тошкентдан 150 километр жануби-шарқда, Тожикистон—Қирғизистон чегарасида бўлган.

У ерда зилзила кучи 4.6 баллни ташкил этган. Бу сўнгги бир ҳафтада Ўзбекистонда қайд этилган иккинчи зилзила.

Андижон вилоятида 12 декабрь куни 4 баллик зилзила қайд этилганди.

Ундан аввалроқ, 17 ноябрь куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижон ва Наманганда сезилиб, магнитудаси 4,6 баллга тенг бўлганди.