Қашқадарёда 11-синфда ўқийдиган қиз ўз уйида осилган ҳолда топилди

Қашқадарё вилояти Нишон туманидаги 23-мактабнинг 11-синф ўқувчиси бўлган М.А. 18 май куни ўз уйидаги молхонадан осилган ҳолда топилган.

Маҳаллий матбуот томонидан тарқатилган бу хабарни Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ҳам тасдиқлаган.

ХТБ ахборот хизматига кўра, қиз мактабда аъло баҳоларга ўқиган ва тиришқоқлиги ҳамда билимга чанқоқ ўқувчи сифатида ўз ўрнига эга ўқувчи бўлган.

Бошқарма ҳолат юзасидан хуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тегишли тартибда тез фурсатларда муносабат берилишини маълум қилган.