“Ўзавиация" агентлиги Қатарнинг “Qatar Airways” авиаширкатига жорий йилнинг 7 сентябрида Доха-Тошкент-Доха йўналиши бўйлаб мунтазам парвозларни амалга ошириш учун Эксплуатацион рухсатнома берди.
Бу ҳақда маълумот тарқатган Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги мазкур рухсатнома Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битим асосида берилганини билдирган.
Қайд этилишича, авиаширкат парвозларни Airbus 320, Airbus 321, Airbus 350, Boing 777 ва Boing 787 учоқларида амалга ошириши кутилмоқда.