Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 15 яшар мактаб ўқувчисига метрода тегажоғлик қилган ўзбекистонлик муҳожир қўлга олинган.
РИА “Новости” агентлиги хабарига кўра, нохуш ҳодиса 24 октябрь куни метро вагонларидан бирида содир бўлган.
Россия Тергов қўмитаси ҳодиса ортидан полиция ходимлари 27 ёшли Ўзбекистон фуқаросини қўлга олишгани, ҳозирда унга нисбатан ҳибсга олиш шаклида эҳтиёт чораси қўлланилиб, айблов эълон қилиш масаласи ҳал бўлаётганини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 132-моддаси 3-қисми “а” банди (Шаҳвоний характердаги зўравонлик ҳаракатлари) бўйича жиноят иши очилган.
Аввалроқ Озодлик Японияда ўзбекистонлик йигит автобусда ўқувчи қизга тегажоғлик қилгани ортидан ҳибсга олингани ҳақида хабар қилган эди.