Россиядаги ўзбекистонлик муҳожирларни олиб келиш учун махсус поезд қатновлари йўлга қўйилди

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ коронавирус пандемияси даврида Россияда қолиб кетган ўзбекистонликларни юртига олиб келиш учун навбатдаги махсус поездлар қатновини йўлга қўймоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълумот тарқатди.

Қайд этилишича, 19 март куни “Волжский – Тошкент” йўналиши бўйлаб, 22 март куни эса “Москва – Тошкент” йўналиши бўйлаб махсус поездлар йўлга чиқади.

“Волжский” станциясидан (Волгоград вилояти) 483-сонли поезд Тошкентга жума куни Москва вақти билан соат 20:50 да, “Қозон” вокзалидан (Москва шаҳри) эса 476-сонли поезд Ўзбекистон пойтахтига душанба куни Москва вақти билан соат 22:28 да йўл олади.

Вазирлик йўловчиларга чипта харид қилишда қулайлик яратиш мақсадида электрон чипта сотиш йўлга қўйилганини маълум қилган.