Самарқанд вилоятида ўқувчини калтаклаган педагог ишдан бўшатилди

Иллюстратив сурат

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида 8-синф ўқувчисини калтаклаган математика фани ўқитувчиси ишдан олинди. Бу ҳақда “Дарё” нашри хабар қилди.

Қайд этилишича, ҳодиса ўқувчининг дарсга кечикиб келиши ортидан юз берган. Ўқитувчи уни ёғоч таёқ билан савалаган, натижада ўқувчининг оёқлари кўкариб кетган.

Ҳодисадан сўнг ўқувчининг онаси Мавлуда Ғофурова видеочиқиш қилган ва бу мурожаат ижтимоий тармоқларда тарқалган.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ишчи гуруҳ билан онанинг видеомурожаати бўйича Пайариқ туманидаги 75-умумтаълим мактабида текширув ўтказган.

Ўрганиш чоғида 8-синф ўқувчиси шу мактабда математика ўқитувчиси бўлиб ишлайдиган Ш.Н. томонидан содир этилгани маълум бўлган, пировардида унга нисбатан интизомий чора қўлланилиб, ишдан бўшатилган.