“Самарқанд” халқаро аэропорти жорий йилнинг 15 декабрига қадар ёпиқ бўлади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports ширкати матбуот хизмати маълумот тарқатди.
Аввалроқ ширкат Самарқанд халқаро аэропорти янги аэродром мажмуасини ишга туширишга тайёргарлик олиб борилаётгани туфайли 20 октябрдан 20 ноябргача вақтинча ёпилишини билдирган эди.
Эндиликда бу муддатнинг яна қарийб бир ойга узайтирилиши, Uzbekistan Airports қайдича, аэропортда янги аэродром комплекси ва янги аэронавигация ускуналарини фойдаланишга тайёрлаш билан боғлиқдир.
Бу вақт оралиғида Самарқанддан амалга ошириладиган барча авиарейслар “Навоий”, “Бухоро”, “Қарши” аэропортларига йўналтирилади.
Янги аэродром мажмуаси Самарқандда 2022 йилда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитига тайёргарлик доирасида қурилаётгани хабар қилинган.