Сенатор Бахтиёр Сайфуллаев вафот этди

Сайфуллаев Озодбек Назарбековгача маданият вазири бўлган.

Ўзбекистон Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев 72 ёшида вафот этгани тўғрисида “Юксалиш” ҳаракати 14 февраль куни маълум қилди.

1951 йил 1 апрель куни Тошкент шаҳрида туғилган Бахтиёр Сайфуллаев 2005 йилда Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. 2012 йилдан 2017 йилгача Тошкентдаги санъат ва маданият институти ректори бўлган. 2017-2020 йилларда Маданият вазири вазифасида ишлаган.

Ўзбекистон президентининг 2020 йилнинг 18 январидаги фармонига асосан Бахтиёр Сайфуллаев сенатор этиб тайинланган.

Сайфуллаев профессор илмий даражасига эга бўлган. У Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Қорақалпоғистон санъат арбоби унвонлари билан тақдирланган.