Ўзбекистонда жорий йилнинг 10 январь куни коронавирусга чалинган беморлардан 4 нафари вафот этган, шу тариқа бу хасталикдан қурбон бўлганларнинг умумий сони 1 минг 501 нафарга етган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, душанба куни Сурхондарё вилоятидан ташқари мамлакат бўйлаб 425 киши коронавирусга чалинган, вирус юқтириб олганларнинг умумий сони эса 201 минг 155 нафарни ташкил қилган.
Айни пайтда кеча Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятларида 126 нафар киши коронавирусдан тузалиб, соғайганларнинг умумий сони 197 минг 308 нафарга етган.
ССВ Omicron штамми дунёнинг қатор мамлакатларда, жумладан Ўзбекистонда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият янада мураккаблаштираётганини урғулаб, ўзбекистонликлардан карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, касалликка қарши тўлиқ эмланишни сўраган.