ССВ коронавирус қурбонлари сони 1 минг 360 нафарга етганини билдирди

Ўзбекистонда 15 ноябрь куни коронавирусга чалинган беморлардан яна 2 нафари вафот этган, шу тариқа бу хасталикдан қурбон бўлганларнинг умумий сони 1 минг 360 нафарга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги қайдича, кеча Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятидан ташқари барча ҳудудларда бўйлаб 189 киши коронавирусга чалинган, вирус юқтириб олганларнинг умумий сони эса 190 минг 104 нафарни ташкил қилган.

Душанба куни Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларидан ташқари ҳудудларда 203 киши тузалиб, соғайганларнинг умумий сони 186 минг 394 нафарга етган.

Бу орада ССВ эмлаш жараёни бошланган апрель ойидан шу кунгача Ўзбекистонда жами 30 миллион 11 минг 822 доза вакцинадан фойдаланилганини очиқлади. Вазирлик маълумотига кўра, айни кунгача 1-босқичда эмланганлар сони 15 миллион 700 минг 898 нафарни, 2-босқичда эмланганлар сони 9 миллион 441 минг 164 нафарни, 3-босқичда эмланганлар сони эса 4 миллион 869 минг 760 нафарни ташкил қилмоқда.