Ўзбекистонда 26 декабрь куни коронавирусга чалинган беморлардан 2 нафари вафот этган, шу тариқа бу хасталикдан қурбон бўлганларнинг умумий сони 1 минг 481 нафарга етган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, якшанба куни Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Қашқадарё вилоятларидан ташқари мамлакат бўйлаб 145 киши коронавирусга чалинган, вирус юқтириб олганларнинг умумий сони эса 198 минг 387 нафарни ташкил қилган.
Айни пайтда кеча Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Фарғона, Хоразм, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида 184 нафар киши коронавирусдан тузалиб, соғайганларнинг умумий сони 195 минг 377 нафарга етган.