ССВ: Коронавирус қурбонларининг умумий сони 1125 нафарга етди

Ўзбекистонда 6 сентябрь куни коронавирусга чалинган беморлардан 5 нафари вафот этган, шу тариқа пандемия қурбонлари сони 1125 нафарга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, кеча мамлакат бўйлаб 597 киши коронавирусга чалинган, вирус юқтириб олганларнинг умумий сони эса 161 минг 108 нафарни ташкил қилган.

Айни пайтда душанба куни Андижон ва Самарқанд вилоятларидан ташқари барча ҳудудларда 654 киши тузалиб, соғайганларнинг умумий сони 152 минг 938 нафарга етган.

ССВ ўтган кеча-кундузда яна 81 нафар кишида пневмония аниқлангани, 5 июлдан бери эса 24 минг 683 киши пневмонияга чалинганини очиқлаган. Булардан 18 минг 19 нафари соғайиб чиққан, 192 нафари эса вафот этган.