ССВ: Коронавирус юқтириб олганларнинг умумий сони қарийб 232,5 минг нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони, жорий йилнинг 10 февраль ҳолатига кўра, 232 минг 496 нафарга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги қайдича, пайшанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 625 нафар киши коронавирусга чалинган. Бу бир кун аввалги кундалик кўрсаткичга (692 нафар бемор) нисбатан 67 кишига камдир.

ССВ маълумотига кўра, кеча мамлакат бўйлаб 829 нафар бемор тузалиб, соғайганларнинг умумий сони 215 минг 297 нафарга етган.

Вазирлик ўтган кеча-кундузда коронавирусга чалинган беморлардан яна 2 нафари вафот этиб, коронавирус қурбонлари сони 1 минг 597 нафарга етгани, шунингдек, 103 нафар кишида пневмония аниқланганини қўшимча қилган.