ССВ: Коронавирусга чалинганлар сони 141 минг нафардан, қурбонлар сони 960 нафардан ошди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони, 2021 йил 12 август ҳолатига кўра, 141 минг 158 нафарни ташкил этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги қайдича, кеча мамлакатнинг истисносиз барча ҳудудларида 948 киши коронавирусга чалинган.

Шу билан бирга, пайшанба куни Ўзбекистон бўйлаб 945 киши тузалиб, соғайганларнинг умумий сони 134 минг 307 нафарга етган.

ССВ ўтган кеча-кундузда коронавирусга чалинган беморлардан яна 8 нафари вафот этиб, коронавирус қурбонлари сони 964 нафарга етганини қўшимча қилган.

Вазирлик тарқатган маълумотга мувофиқ, 12 август куни яна 521 нафар кишида пневмония аниқланган, 5 июлдан бери эса 16 минг 885 киши пневмонияга чалинган. Булардан 9 минг 502 нафари соғайиб чиққан, 114 нафари эса вафот этган.