ССВ: Коронавирусга чалинганлар сони 165 минг нафарга яқинлашди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони, 2021 йил 12 сентябрь ҳолатига кўра, 164 минг 890 нафарни ташкил этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, якшанба куни мамлакат бўйлаб 526 киши коронавирусга чалинган.

Кеча кун бўйи саккиз вилоят ва Тошкент шаҳрида 644 киши тузалиб, соғайганларнинг умумий сони 157 минг 139 нафарга етган.

ССВ ўтган кеча-кундузда коронавирусга чалинган беморлардан яна 6 нафари вафот этиб, коронавирус қурбонлари сони 1 минг 159 нафарга етганини қўшимча қилган.

Вазирлик қайдича, 12 сентябрь куни яна 96 нафар кишида пневмония аниқланган, 5 июлдан бери эса 25 минг 478 киши пневмонияга чалинган. Булардан 19 минг 822 нафари соғайиб чиққан, 205 нафари эса вафот этган.