ССВ: Коронавирусга чалинганлар сони 166 минг нафардан ошди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони, 2021 йил 14 сентябрь ҳолатига кўра, 166 минг 25 нафарга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, кеча мамлакат бўйлаб 604 киши коронавирусга чалинган.

Сешанба куни Андижон, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларидан ташқари ҳудудларда 618 киши тузалиб, соғайганларнинг умумий сони 158 минг 377 нафарга етган.

ССВ ўтган кеча-кундузда коронавирусга чалинган беморлардан яна 5 нафари вафот этиб, коронавирус қурбонлари сони 1 минг 169 нафарга етганини қўшимча қилган.

Вазирлик қайдича, 14 сентябрь куни 110 нафар кишида пневмония аниқланган, 5 июлдан бери эса 25 минг 681 киши пневмонияга чалинган. Булардан 20 минг 346 нафари соғайиб чиққан, 208 нафари эса вафот этган.