ССВ: Коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 192 минг нафарга яқинлашди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони, 2021 йил 23 ноябрь ҳолатига кўра, 191 минг 956 нафарга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, кеча мамлакат бўйлаб 206 киши коронавирусга чалинган.

Сешанба куни Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидан ташқари барча ҳудудларда 331 киши тузалиб, соғайганларнинг умумий сони 188 минг 632 нафарга етган.

ССВ ўтган кеча-кундузда коронавирусга чалинган беморлардан яна 3 нафари вафот этиб, коронавирус қурбонлари сони 1 минг 385 нафарга етганини қўшимча қилган.