ССВ: Ўтган кеча-кундузда 450 чоғли киши коронавирусга чалинган

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони, 2021 йил 3 октябрь ҳолатига кўра, 175 минг 715 нафарга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига мувофиқ, кеча мамлакат ҳудудлари бўйлаб 448 киши коронавирусга чалинган.

Якшанба куни Жиззах вилоятидан ташқари ҳудудларда 552 киши тузалиб, соғайганларнинг умумий сони 170 минг 872 нафарга етган.

ССВ ўтган кеча-кундузда коронавирусга чалинган беморлардан яна 2 нафари вафот этиб, коронавирус қурбонлари сони 1 минг 249 нафарга етганини қўшимча қилган.

Вазирлик қайдича, 3 октябрь куни 37 нафар кишида пневмония аниқланган, 5 июлдан бери эса 27 минг 337 киши пневмонияга чалинган. Булардан 25 минг 669 нафари соғайиб чиққан, 233 нафари эса вафот этган.