Статистика қўмитаси: Ўзбекистон бозорларида ноябрдаги нарх-наво

Тошкентдаги бозорлардан бири.

Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари аниқланди.

2022 йил 16 ноябрь ҳолатига кўра, нарх- наво айрим озиқ-овқат турларига қуйидагича бўлган:

Суякли мол гўшти (1 кг) ➖ 49 500 – 78 000 сўм

Қўй гўшти (1 кг) ➖ 58 000 – 91 000 сўм

Картошка (1 кг) ➖ 2800 – 6000 сўм

Пиёз (1 кг) ➖ 2000 – 5000 сўм

Сабзи (1 кг) ➖ 2000 – 5 500 сўм

Тухум (10 дона) ➖ 9500 – 17 000 сўм

Гуруч (1 кг) ➖ 6000 – 26 000 сўм

Ўсимлик ёғи (1 л) ➖ 16 500 – 30 000 сўм

Шакар (1 кг) ➖ 12 000 – 17 000 сўм

Бунда деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.