Tashkent City сайилгоҳига пул тўлаб кириш муддати апрель ойигача чўздирилди

Tashkent City мажмуаси макети

Tashkent City’даги сайилгоҳ ҳудудига пул тўлаб кириш тартиби 31 мартга қадар узайтирилган. Бу ҳақда Дарё.уз нашри марказ дирекциясининг 11 январь куни чиқарилган буйруғига таянган ҳолда хабар қилган.

Tashkent City мажмуаси маъмурияти 2020 йил 17 декабридан 2021 йил 10 январигача сайилгоҳга киришни пулли қилиб қўйгани ҳақида Озодлик аввал хабар қилган.

Маъмурият маълумотига кўра, сайилгоҳга кириш учун чипта нархи 12 ёшдан катталар учун 10 000 сўмни, 5 ёшдан 12 ёшгача болалар учун 5000 сўмни, нафақа ёшидагилар учун 5 000 сўм, енгил автомобиль билан кирмоқчи бўлганлар учун эса 20 000 сўм қилиб белгиланганди.

Бу қарор ортидан ижтимоий тармоқларда норозилик кучайган. Айрим фойдаланувчилар буни ватандошлар ҳуқуқини чеклаш ўлароқ баҳолаган.