Ташқи ишлар вазири А. Комилов Афғонистонга сафар қилади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири А. Комилов 2018 йил августида Афғонистонга қилган сафари чоғида президент А. Ғани қабулида бўлганди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 23 февраль куни Афғонистон Ислом Республикасига амалий ташриф билан боради.

ТИВ матбуот хизмати маълумотига кўра, Афғонистондаги бўлажак учрашув ва музокаралар чоғида ўзбек-афғон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболини муҳокама қилиш режаланган.

“Минтақалараро савдо айланмасини ошириш, Марказий ва Жанубий Осиёни боғлайдиган қўшма транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга оширишнинг янги имкониятлари бўйича фикр алмашилади”, дейилган Ташқи ишлар вазирлиги хабарномасида Абдулазиз Комиловнинг Афғонистон президенти қабулида бўлиш-бўлмаслиги ҳақида ҳеч қанақа маълумот берилган эмас.

Вазир А. Комилов ўтган ҳафта Ўзбекистонга қўшни бўлган Туркманистон, Қозоғистон ва Тожикистонга сафар қилиб, мазкур мамлакатлар президентлари қабули бўлгани ҳақида Озодлик аввалроқ хабар қилган.