Тошкентда қурилиш объектидан артиллерия аслаҳалари топилди

Тошкентдаги қурилиш объектларининг биридан топилган артиллерия аслаҳалари (Тошкент шаҳар ИИББ фотоси)

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида қурилаётган объект ҳудудидан ўқув снарядлари ва ўқув миномётлари топилган.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълумотига кўра, шубҳали буюмлар юзасидан тартиб посбонларига қашқадарёлик Ш. Т. маълум қилган.

Хабар ортидан айтилган шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ходимлари республика ИИВнинг махсус мутахассислари билан биргаликда етиб борганлар.

“Текширув ўтказилгач, топилган буюмлар ўқув машғулотлари давомида фойдаланишга мўлжалланган иккита 115 миллиметрлик ўқув снаряди ва иккита 82 миллиметрлик ўқув миномёти эканлиги маълум бўлди”, дейилган хабарномада.

ИИББ вакиллари мазкур ҳолат бўйича ўрганиш ишлари давом этаётганини қўшимча қилганлар.