Тошкентда тележурналист Соҳибжон Алижонов юрак хуружи оқибатида вафот этди

Соҳибжон Алижонов

Ўзбекистондаги давлат телеканалларида узоқ йиллар давомида масъул лавозимларида ишлаган Соҳибжон Алижонов 54 ёшида вафот этган. Бу ҳақда Журналистлар уюшмаси матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Маҳаллий нашрларнинг ёзишларича, 1968 йил 22 сентябрида Фарғона вилоятининг Бағдод туманида туғилган Соҳибжон Алижонов “Ёшлар” телеканалининг “Давр” ахборот дастурида муҳаррир ва бўлим бошлиғи, кейин эса “Ўзбекистон 24” телеканалида директор ўринбосари ва бош муҳаррир, “Маҳалла” каналида директор вазифаларида ишлаган. Журналист фаолиятининг катта қисми аввалги президент Ислом Каримов ҳукмронлик даврига тўғри келган ва ҳатто бир муддат президентнинг Маданият, матбуот ва ОАВ бўйича давлат маслаҳатчиси хизматида ҳам ишлаган.

Унинг шогирдларидан бири бўлган журналист Муслим Мирзажонов Твиттердаги ўз пости орқали Соҳибжон Алижоновнинг юрак хуружи сабабли вафот этганига эътибор қаратган.