Туркия ортидан Қозоғистон ҳам Самарқандда Бош консулхонасини ишга туширди

Самарқанд

Самарқанд шаҳрида жорий йилнинг 29 апрель куни Қозоғистон Бош консулхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

“Дунё” ахборот агентлиги хабарига кўра, консулхонанинг очилиш маросимида Самарқанд шаҳар ҳокими Эркинжон Турдимов, Қозоғистон элчиси Дархан Сатибалди ва бошқалар иштирок этган.

Қайд этилишича, консуллик Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги инвестиция, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш бўйича вазифаларни бажаради.

Самарқанд шаҳрида Қозоғистон Бош консулхонасини очишга оид фармон президент Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан 2020 йилда имзоланган эди.

Аввалроқ Озодлик Самарқанд шаҳрида жорий йил 7 март куни Туркиянинг бош консуллиги очилгани ҳақида хабар қилганди.