Ижарага бериладиган уйлар ва автомобилларнинг янги нархи белгиланди

Ўзбекистонда ижарага бериладиган автомобиль.

Давлат солиқ қўмитаси “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонун талабларидан келиб чиқиб, ижарага бериладиган уйлар ва автомашиналар учун янги нархларни эълон қилди.

2022 йилда Тошкент шаҳрида турар жой бинолари ижарасининг 1 квадрат метри учун ойига камида 15,5 минг сўм тўланади.

Вилоят марказлари ва Нукус шаҳрида турар-жой биносининг 1 квадрат метри ижараси 9,5 минг сўм, бошқа аҳоли пунктларида эса 4 минг сўм деб белгиланди.

Йўловчиларни, юкларни ташиш учун мўлжалланган ва 8 ўриндиқдан кўп бўлмаган енгил автомашинанинг бир ойлик минимал ижараси 2021 йилдаги нархдан 75 минг сўмга қимматлади ва 650 минг сўмни ташкил қилади.

Микроавтобуслар, автобуслар ва юк машиналари учун ойлик ижара ҳақи 100 минг сўмга кўтарилди. 2022 йилда уларнинг минимал ижара миқдори 1 250 000 сўм бўлади.