Uzbekistan Airways авиаширкати жорий йил 9 майидан Тошкент - Сеул - Тошкент йўналиши бўйича иккинчи қатновни йўлга қўймоқчи.
Авиаширкат матбуот хизмати маълумотига кўра, кейинги ойдан мунтазам қатновлар ҳафтасига икки мартадан амалга оширилади. Хусусан, Тошкент – Сеул йўналиши бўйича парвозлар ҳафтанинг якшанба ва пайшанба кунлари, Сеул – Тошкент йўналиши бўйича парвозлар эса ҳафтанинг душанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Чипталарнинг бошланғич нархи бир томонга 4 миллион 435 минг сўмдан, бориш-келиш чиптаси нархи эса 7 миллион 537 минг сўмдан бошланиши айтилмоқда.