Вазир А. Комилов бошчилигидаги делегация Душанбега йўл олди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация икки кунлик сафар билан Тожикистонга боради.

ТИВ матбуот хизмати маълумотига кўра, ўзбек делегацияси 13-14 июль кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Қайд этилишича, учрашув чоғида ШҲТ доирасидаги бўлажак тадбирларга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади. Шунингдек, унда Афғонистондаги вазиятни сиёсий жиҳатдан ҳал қилиш жараёнига ШҲТнинг кўмаклашиши борасида фикр алмашилиши кутилмоқда.