Ўзбекистондан Хитойга табиий газ экспорти қайта тикланди

Иллюстратив сурат.

Ўзбекистон Хитойга табиий газ экспортини қайта тиклади. Бу ҳақда Хитой Божхона бош бошқармаси маълум қилди. Бошқарма билдирувида қайд этилишича, апрелда Ўзбекистондан 40, 47 миллион долларлик газ сотиб олинган.

Ўзбекистон Статистика агентлиги апрелда Ўзбекистон жами 90, 5 миллион долларлик газ экспорт қилганини билдирди. Бироқ статистик ҳисоботда газ экспорт қилинган мамлакатлар номи қайд этилмаган.

Ўтган йили Статистика агентлиги Ўзбекистон 2022 йилда 910,9 миллион долларлик газ экспорт қилгани тўғрисида билдирган. Газнинг асосий қисми Хитойга сотилган. Айни пайтда Хитой ўтган йили Ўзбекистондан 1,07 миллиард долларлик газ харид қилганини маълум қилди. Бу эса Ўзбекистон эълон қилган рақамлардан 159,5 миллион долларга кўпдир.

Ўзбекистон расмийлари 2022 йилнинг декабрида мамлакат ичкарисида кузатилаётган танқислик туфайли Хитойга газ экспорти тўхтатилгани ҳақида билдирган эдилар. Озодлик радиоси ҳар йилгидек 2022 йилда ҳам Ўзбекистонда энергетик инқироз кузатилгани тўғрисида хабарлар берган.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

ZIMISTON-UZ. 25-qism: Аномал совуқдан қанча зарар кўрилди?