Хитойдан коронавирусга қарши яна 3 миллион доза вакцина олиб келинди

Ўзбекистонга Хитойдан 6 сентябрь тонгида ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидан яна 3 миллион доза келтирилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Бугунги партия билан мамлакатга олиб келинган ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси миқдори 18 миллион дозага, жами вакцина захираси эса 22 миллион 446 минг 540 доза етган. Бундан 460 минг дозасини Sputnik V, 986 минг 480 дозасини AstraZeneca, 3 миллион 60 дозасини эса Moderna вакцинаси ташкил этади.

ССВ қайдича, шу пайтгача Ўзбекистонда тўлиқ эмланган фуқаролар сони 2 миллион 123 минг 460 нафарга етган. Мамлакатда коронавирусга қарши эмлаш жараёни шу йил 1 апрелидан бошланган.