Хитойдан яна миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди

Ўзбекистонга Хитойдан 5 август куни яна 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси келтирилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумот тарқатди.

Кечаги партия билан мамлакатга олиб келинган ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси миқдори 9,5 миллион дозага етган. Буларнинг 1 миллиони март ойида, 1 миллиони апрель ойида, 1,5 миллиони май ойида, 3 миллиони июнь ойида, яна 2 миллион дозаси эса июль ойида келтирилган.

Ўзбекистонга аввал "Спутник V" вакцинасидан 370 минг доза, AstraZeneca вакцинасидан эса 710 минг доза, Moderna вакцинасидан 3 миллион 60 доза олиб келингани ҳисобга олинса, мамлакатдаги вакцина захираси шу кунда 13 миллион 580 минг 60 дозага етгани маълум бўлади.

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш шу йил 1 апрелидан бошланган. ССВ 5 апрель куни мамлакат бўйлаб 8 миллион 666 минг 96 доза вакцинадан фойдаланилгани, тўлиқ эмланган фуқаролар сони эса 1 миллион 279 минг 69 нафарни ташкил қилганини очиқлаган.