Хоразмнинг собиқ бош электриги 8 йилга қамалди

Иллюстратив сурат.

Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” собиқ бош директори Муратбай Базаримбетовга ва ташкилот собиқ бўлим бошлиғи К.Б.,ларга нисбатан Хива шаҳар судининг 9 июлдаги ҳукмини ўзгартишсиз қолдирди.

Апелляция суди Муратбай Базаримбетовга чиқарилган 8 йиллик, К.Б.,га нисбатан чиқарилга 6 йиллик қамоқ ҳукмини яна бир бор тасдиқлади.

“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” собиқ бош директори 2020 йилнинг 24 декабрида ўз хизмат хонасида қўлга олинган эди. У тадбиркордан газ станциясини электр тармоғига улаш учун 15 минг доллар пора талаб қилганликда айбланган. К.Б., эса тадбиркор ва бошлиқ ўртасида пора олди-бердисида воситачилик қилган.

Муратбай Базаримбетов “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари”ни 2019 йилдан бери бошқариб келаётган эди.