Урганч шаҳар ИИО ФМБ шаҳардаги “Сахара” кафеси олдида сумалак пишираётган аёллар акс этмиш видео юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда. Бу ҳақда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълумот тарқатди.
Шу йил 21 март куни ижтимоий тармоқларда Урганч шаҳридаги “Сахара” кафеси олдида ярим яланғоч кийинган ҳолда сумалак пишираётган аёллар видеоси тарқалган эди.
Хоразмлик ҳуқуқ-тартиботчилар мазкур видеотасвир ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кескин танқид қилинаётганини урғулаб, олиб борилаётган суриштирув якуни бўйича қўшимча маълумот берилишини билдирган.