Хорижга чиқиш паспортини эндиликда Давлат хизматлари марказларидан олиш мумкин

Жорий йилдан бошлаб ўзбекистонликлар хорижга чиқиш паспортини Давлат хизматлари марказларидан олиш имкониятига эга бўлади.

Адлия вазирлиги қошидаги Давлат хизматлари агентлигининг билдиришича, ҳозирда аҳоли хорижга чиқиш учун бериладиган биометрик паспортларни фақат Тошкент шаҳрининг барча туманлари ва вилоят марказларидаги ДХМлардан олиши мумкин.

Йил охирига бориб мазкур хизмат республикадаги барча ДХМларда йўлга қўйилади.

Хориж паспортларини фуқаролар рўйхатда турган жойидан қатъий назар ўзи истаган ДХМдан олиши мумкин.

Биометрик паспорт бериш учун тўлов миқдори БҲМнинг 1 бараварига, яъни 270 минг сўмга тенг. Бундан аввал хориж паспорти учун БҲМнинг 1,2 баравари миқдорида ҳақ олинган.