Андижон вилоятида 2-4 балл кучланишдаги зилзила юз берди

Андижон вилояти туманларида 12 декабрь куни соат 03:30 да 2-4 балл оралиғидаги кучланишда ер қимирлади.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика марказининг маълум қилишича,
зилзила эпицентри Андижон вилояти Жалақудуқ туманида - Тошкентдан 289 километр жануби-шарқда бўлган.

Зилзила Хўжаобод ва Жалақудуқ туманида 4 балл, Булоқбоши ва Андижон туманида 3 балл, Андижон шаҳрида 2-3 балл, Қўрғонтепа, Асака ва Марҳамат туманида 2 балл кучланишда сзилган.

Бундан аввал Андижон ва Наманганда 17 ноябрь куни магнитудаси 4,6 баллга тенг бўлган зилзила юз берган. 12 ноябрь куни Андижон вилоятида 4 баллик ер қимирлаши қайд этилганди.